Никоҳни бекор қилиш (ажралиш) икки тартибда амалга оширилади:
- ФҲДЁ (ЗАГС) орқали — эр-хотин ўзаро рози бўлса ва уларнинг умумий вояга етмаган фарзандлари бўлмаса, ариза ФҲДЁ органига берилади.
- Суд орқали — вояга етмаган фарзандлар бўлса ёки томонлардан бири ажралишга қарши бўлса, никоҳ суд тартибида бекор қилинади.
Суд орқали ажралишда бола билан бирга яшаш, алимент, умумий мол-мулкни тақсимлаш масалалари ҳам ҳал қилинади. Суд томонларни яраштириш учун 6 ойгача муддат бериши мумкин. Ҳомиладор аёлнинг розилигисиз ва бола туғилгандан кейин бир йил давомида эр ажралиш тўғрисида да'во қўзғата олмайди.